Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 526-сон қарори билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.03.2017 йилдаги ПФ-4985-сон фармонига биноан мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари 1.01.2019 йилдан фаолият кўрсатишни бошлайди.
Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
• тез тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, сифати ва ундан фойдаланиш даражасини ошириш;
• республиканинг барча ҳудуди бўйича тез тиббий ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш;
• тез тиббий ёрдам хизмати сайёр бригадалари фаолиятини тезкор бошқариш ва мувофиқлаштириш;
• ИИВ, ФВВ ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг тезкор хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
• тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида тезкор статистик ахборот ва ҳисоботларни шакллантириш.
Келаси йилнинг охиригача мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматларининг ташкил этилаётган Миллий географик ахборот тизимига уланиши таъминланиши даркор.
Чора-тадбирлар дастурига асосий уч йўналиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар киритилган:
• мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив базани шакллантириш;
• моддий-техника базасини шакллантириш;
• ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар.
Дастурни амалга ошириш учун давлат мақсадли жамғармаларидан 15 млрд. сўм ва халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва грантлари ҳисобидан 17 млн. АҚШ доллари ажратилади.
Мавзуга оид
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
11:24 / 11.05.2026
“Келажакни квант компютерларсиз тасаввур қилиш қийин” – MIT’ни мақсад қилган фарғоналик ўқувчи
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026