Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байкалда эркин кураш бўйича Европа чемпионининг жасади топилди
Эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони 20 ёшли Юрий Власко Бурятия республикаси Байкалбўйи тумани Горячинск қишлоғида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бешинчи канал Бурятия тергов бошқармасига асосланиб хабар қилмоқда.
Унинг жасади кўл соҳилида боши ва бўйни ўткир тиғли қурол билан кесилган ҳолда топилган.
Власко Улан-Удэ халқаро мусобақасида қатнашадиганлар рўйхатига киритилган бўлган.
Терговчилар қотиллик юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
1997 йилда туғилган Власко 2015 ва 2016 йилларда Европа ўсмирлар ўртасидаги чемпионатда 96 кгача вазн тоифасида чемпион бўлган.

Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
09:07 / 14.05.2026