Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда теракт рўй берди
Нигерия шимолида террорчи-худкушлар ўзини портлатиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Маҳаллий кучлар маълумотларига кўра, теракт Майдугури шаҳридан шарқда содир этилган.
Кўнгиллиларнинг айтишича, яна камида 20 киши жароҳат олган.
Таъкидланишича, одамларни воқеа жойидан эвакуация қилиш телефон алоқаси йўқлиги ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли дарҳол ўтказилмаган.
Июнда Нигерияда худкушлар ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025