Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барселонада Каталония мустақиллиги тарафдорлари сайёҳларга ҳужум қилишди
Каталониянинг мустақиллиги учун курашувчи Arran ёшлар ташкилоти аъзолари Барселонада сайёҳларга ҳужум қилишди, деб хабар бермоқда РИА Новости ахборот агентлиги.
Ниқобларда бўлган 4 нафар йигит хорижликлар кетаётган автбусни тўхтатиб, унинг шиналарини ёриб, пешойнасида “Сайёҳлик ҳудудларни ўлдиради” деган ёзув қолдиришган.
Барселона мэри Ада Колау твиттерда “сайёҳликка қарши норозиликлар одамларни қўрқитиш ёки зиён етказиш билан олиб борилиши мумкинмаслигини” ёзган. Унинг айтишича, бу ҳужум маҳаллий аҳолининг сайёҳларга муносабатини акс эттирмайди.
Ўтган ҳафтада Arran шундай акцияни Пальма-де-Майоркада амалга оширганди. Унинг аъзолари Валенсияда сайёҳларга бериладиган апартментларни “ишғол қилгандилар”.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Ўзбекистон сайёҳлар оқими ўсиши бўйича дунё етакчилари қаторига кирди
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026