Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқнинг Кобулдаги элчихонасига ҳужум уюштирилди, террорчилар йўқ қилинган
Афғонистон хавфсизлик кучларининг маълум қилишича, Кобулдаги Ироқ элчихонасига ҳужум уюштирилган. Бунда иштирок этган тўрт шахс йўқ қилинди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бир террорчи ўзи содир этган портлаш сабаб ҳалок бўлган бўлса, яна уч нафари отишма чоғида ўлдирилган. Маълумотларга кўра, ҳужум қилганларни йўқ қилиш бўйича амалиёт тахминан тўрт соат давом этди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужум натижасида бир киши жароҳат олган. Афғонистон ИИВ матбуот котиби Нажиб Донишнинг маълум қилишича, элчихона биносининг деразалари синган, бир неча хонага зарар етган.
Аввалроқ Афғонистонда “Толибон” жангарилари ҳарбий базага ҳужум қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026