Жаҳон | 12:18 / 01.08.2017
3283
1 дақиқада ўқилади

Остонада Сурия бўйича 6-учрашув август ўрталарида бўлиб ўтади

Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия бўйича олтинчи учрашув 14-15 август кунларига режалаштирилган. Бу ҳақда «Интерфакс» дипломатик доиралардаги манбага асосан хабар бермоқда.

«Остонада навбатдаги музокаралар белгиланган муддатдан аввал ўтказилиши мумкин. Тахминий муддат – 14-15 август», - дея хабар берган манба.

Остонада аввалги учрашув 4-5 июль кунлари бўлиб ўтганди. Унда Сурия қуролли мухолифати вакиллари ҳам иштирок этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид