Жамият | 00:43 / 01.08.2017
13981
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда йил имоми аниқланди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ва ноиб имомлари ўртасида «Йил имоми – 2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради вилоят ҳокимлигининг расмий сайти  

Юқори савияда ўтган танловда дастлабки босқичда ғолибликни эгаллаган 16 нафар имом хатиб ва ноиб имомлар беллашди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, Паст Дарғом туманидаги «Ошиқ ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Каримхон Азимов вилоятнинг йил имоми деб топилди.

Самарқанд туманидаги «Янги масжид» жоме масжиди имом-хатиби Ҳалим Муҳиддинов ва Самарқанд шаҳридаги «Хўжа Абду Дарун» жоме масжиди имом-хатиби Зафар Маҳмудов иккинчи ўринни банд этишди. Учинчи ўринга эса Пайариқ туманидаги «Соғиш ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Нодир Қобилов лойиқ топилди.

— Юртбошимизнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи бизга билдирилган ишончни оқлаб, масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият олиб боришга ундади, – дейди К.Азимов. — Бугун биз жойларга бориб «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида суҳбатлар олиб боряпмиз, кишилар онгига салбий таъсир кўрсатаётган турли ғаразли ғояларнинг асл моҳиятини тушунтиряпмиз. Натижа эса ижобий бўляпти.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва вакилликнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Мавзуга оид