АҚШ грин-карта лотереяларидан воз кечиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф этилган RAISE иммиграция қонун лойиҳаси АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи грин-карта виза лотереяларидан воз кечиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтиб ўтилган.
“RAISE қонун лойиҳаси шубҳали иқтисодий ва гуманитар манфаатларга хизмат қилувчи виза диверсификация лотереясининг эскирган тизимини тугатмоқчи”, деб айтилган аризада.
Diversity Visa дастури ёрдамида 1990 йилдан бери ҳар йили 55 минг муҳожир АҚШда яшаш учун танлаб олинади. Виза олиш учун инглиз тилидан муайян таълим даражаси ва уқувига эга бўлиш ҳамда АҚШ давлатининг «гарданида ўтириш” нияти йўқлигига ишонч ҳосил қилдириш керак. Лотереяда АҚШга ҳар йили 50 мингдан муҳожирни юборувчи давлатлар қатнашмайди. Шу сабабли жорий йилда лотереяда Бангладеш, Бразилия, Буюк Британия, Вьетнам, Гаити, Доминикан Республикаси, Ҳиндистон, Канада, Хитой, Колумбия, Мексика, Нигерия, Покистон, Перу, Сальвадор, Филиппин, Жанубий Корея ва Ямайка аҳолиси қатнашишларига рухсат берилмаган.
Россия аҳолиси 2005 йилдан 2010 йилгача лотереяда қатнаша олмаган. Бироқ 2011 йилдан бошлаб Россиядан АҚШга эмиграция пасайган ва россияликлар яна лотереяда ўйнаш имконини қўлга киритганлар.
Ўзбекистонликлар бир неча йиллардан бери грин-карта лотереясида иштирок этиб келмоқдалар ва ҳар йили ўртача 1,5 мингга яқин ўзбекистонлик АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024