23:10 / 02.08.2017
5505

«Бавария» ёзги ўйинларда «Наполи»га ҳам ютқазди

«Наполи» ўртоқлик учрашувлари доирасида «Ауди Кап» турнирининг учинчи ўрни учун кечган баҳсда «Бавария»ни мағлубиятга учратди. Мюнхендаги «Альянц-Арена» стадионида кечган учрашув итальянларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида «Наполи» Калиду Кулибалининг голи эвазига ҳисобни очди, ўйиннинг иккинчи бўлимида Эмануэл Жаккерини жамоаси устунлигини оширди. Ўйиннинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармасдан қолди.

«Ауди Кап» финалида «Ливерпуль» «Атлетико» билан ўйнайди.

Турнир ярим финалида Карло Анчелотти шогирдлари «Ливерпуль»га 0:3 ҳисобида ютқазганди.

Умуман олганда мюнхенликлар жамоаси мавсумолди тайёргарлик йиғини доирасида ўтказилган 6та ўртоқлик учрашувидан 5тасида мағлуб бўлди. Бунгача «Бавария» «Арсенал» (1:1, 2:3), «Милан» (0:4), «Интер» (0:2) жамоаларига мағлуб бўлган, «Челси» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Audi Cup
Учинчи ўрин учун ўйин
Наполи – Бавария 2:0
(1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 14 Кулибали, 2:0 – 55 Жаккерини.
Наполи – Сепе (Рафаэл, 46), Маджо (Хюсай, 61), Гулям (Мариу Руй, 46), Кулибали, Максимович (Кирикеш, 61), Ҳамшик (Жаккерини, 46), Каллежон (Жоржиньо, 61), Мертенс (Паволетти, 78), Инсинье (Рог, 46), Зелиньски (Милик, 78), Диавара (Аллан, 62).
Бавария – Фрюхтль, Зюле (Авуджа, 78), Фридль, Май, Видаль (Толиссо, 64), Руди (Файн, 77), Коман (Рибери, 64), Киммиҳ, Саншеш, Тилльманн, Винцхаймер (Црнички, 64).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (73), Мертенс (74), Рог (77).

Top