Ўзбекистон | 14:00 / 02.08.2017
5628
2 дақиқада ўқилади

Комилов 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида ТИВда 39 та учрашув ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида хорижий давлатларга 10 маротаба ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, А.Комилов ҳукумат делегацияси бошчилигида 23-24 январь кунлари Афғонистонга борган бўлса, 7-11 февралда Кувайт ҳамда 27-28 мартда Францияга борди. Шунингдек, 20-21 апрель куни Остона шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши, 1 май куни Ашхободдаги “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти ташқи ишлар вазирлари Мажлиси ҳамда 13 июнь куни Ашхобод шаҳридаги “Марказий Осиё - БМТ” юқори даражадаги Мулоқотида иштирок этди.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири Ўзбекистон ТИВда 39 та учрашув ўтказди. Австралия, Афғонистон, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Кувайт, Қирғизистон, Уммон, Россия, Туркия, Франция ва Чехия ташқи сиёсат идоралари билан сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

ТИВ йўналиши бўйича учрашувлар ҳақида маълумот (2017 йилнинг 1-ярим йиллигида)

Мавзуга оид