Жаҳон | 23:42 / 03.08.2017
5067
2 дақиқада ўқилади

АҚШ 2018 йилда НАТО доирасида 11 та йирик машғулот ўтказади

Фото: РИА Новости / Стрингер

 

Европадаги машғулотларда АҚШ кучларига қўмондонлик қилувчи генерал Жон Хили Вашингтон 2018 йилда НАТО доирасида 11 та йирик кўламли машғулот ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Рейтер” ахборот агентилиги хабар бермоқда.  

Машғулотлар Исландия, Буюк Британия, Болтиқбўйида ва эҳтимол, Финляндияда бўлиб ўтади. Машғулотларда ҳарбий-ҳаво кучлари, флот ва қуруқликдаги қўшинлар биргаликда иштирок этади. 

Хилининг айтишича, Вашингтон 2020 молиявий йилгача мамлакат қуролли кучлари ер, ҳаво, сув, коинот ва киберҳудуддаги ҳужумларни бир вақтда қайтаришга тайёр бўлиши учун АҚШнинг барча 9 та тезкор жанговар қўмондонлиги иштирокида машғулотлар ўтказишни ташкиллаштиришга интилмоқда.

Генералнинг айтишича, 2017 йил ёзида Европа ҳудудидаги машғулотларда АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг 40 мингдан ҳарбийси иштирок этган. У хавфсизлик нуқтаи назаридан Европанинг диққат маркази Россия бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтган. Жумладан, европалик амалдорлар 14-20 сентябрда бўлиб ўтадиган Беларусь ва Россия иштирокидаги «”Ғарб-2017” машғулотлари ортидан синчковлик билан кузатмоқдалар. 

Мавзуга оид