Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймар «ПСЖ» учун тиббий кўрикдан ўтган
Неймар «ПСЖ»да тиббий кўрикдан ўтишга улгурган.
L’Equipe нашри хабарига кўра, тиббий кўрик Португалияда, «Пари Сен-Жермен» клуби шифокори назорати остида ўтказилган. Ушбу футболчи трансфери ҳақида эртага — 4 август куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Бразилиялик футболчи янги клуби билан 5 йиллик шартнома тузади, у ҳафтасига 575 минг евро (солиқлар чиқариб ташланганда) миқдорида маош олади.
Бундан аввалги хабарларда «ПСЖ» молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслик учун 222 миллион евро бадал пулини Қатар жамғармаси орқали тўлаши мумкинлиги ҳақида айтилганди. Шунингдек, Неймар Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022 элчисига айланиши эвазига оладиган даромад эвазига «Барселона»га бадал пулини тўлаш варианти ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
12:09 / 12.03.2026
«Сити» Мадридда 3 та, «Челси» Парижда 5 та гол ўтказди. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026