Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолияти жиддий ислоҳ қилинади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Президентнинг Facebook’даги саҳифасида ахборот берилган.
Тадбирда таниқли маданият намояндалари, шоир ва адиблар, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг атоқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар иштирок этган.
Хабар беришларича, 2002 йилда ташкил этилган Ўзбекистон давлат консерваториясининг бугунги фаолияти, жумладан, қабул квоталари, ўқув дастурлари ва қўлланмалари, профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва ижодий салоҳияти, моддий-техник базаси, ётоқхоналарнинг аҳволи талабга жавоб бермай қолган.
«Бугунги кунда бу ерда 700 нафар ўрнига 1352 нафар талаба таҳсил олмоқда ва бу таълим сифатига салбий таъсир кўрсатяпти», — дейилган Президент саҳифасида эълон қилинган ахборотда.
Шу сабабли Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, шу жумладан, эски консерватория биносини қайтариб бериш бўйича Президент қарори тайёрланмоқда.

Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026