Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:52 / 04.08.2017
5681
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда НАТО соқчилар отрядига ҳужум уюштирилди
Фото: РИА "Новости"
НАТОнинг “Қатъий қўллаб-қувватлов” миссиясининг хабар беришича, Афғонистонда коалициянинг кузатиб борувчи соқчилар отрядига ҳужум уюштирилган. Бунинг оқибатида альянснинг бир ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна олти киши жароҳат олди.
Террорчи худкушнинг ҳужуми Американинг Багром авиабазасига яқин ерда юз берган. Ҳодиса натижасида коалициянинг бир аскари ҳаёт билан видолашди.
Бундан ташқари, беш ҳарбий хизматчи ва бир таржимон турли жароҳатлар олган.
Аввалроқ Трамп АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонини ишдан ҳайдашни талаб қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш