Жамият | 10:19 / 04.08.2017
17732
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Beeline'дан бўлажак чемпионларга "ақлли" бассейн

3 август куни Республика олимпия захиралари коллежида ОАВ учун ёш олимпиадачиларга мўлжалланган "ақлли" бассейн лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди. Мазкур лойиҳа қурилиши Beeline компанияси томонидан амалга оширилади. 

Пресс-тур давомида Beeline компанияси раҳбарияти, Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Чилонзор туман ҳокимияти  вакиллари биринчи инновацион "ақлли" бассейн ҳақида маълумот беришди. "Кун" мухбири ҳам мазкур пресс-турда иштирок этиб, объектнинг қурилиш жараёнидан махсус фоторепортаж тайёрлади. 

Бассейн қурилишига Испания ва Даниядан замонавий жиҳозлар келтирилди. Старт устунлари (тумбалар), флагштоклар, зинапоялар, бассейн тубидаги ва ён деворлардаги белгиларнинг барчаси FINA халқаро федерациясининг энг замонавий талабларига жавоб беради.  

Бассейннинг "ақлли" деб номланишига сабаб, унда сувни таҳлил қилиш махсус тизим ўрнатилган. Республика олимпия захиралари коллежи директорининг сўзларига кўра, мазкур бассейнни қурилиш лойиҳаси 30 йил аввал бошланган бўлиб, маълум бир сабабларга кўра унинг қурилиши тўхтатиб қўйилган. Эндиликда мазкур спорт мажмуаси Beeline кўмаги ёрдамида 2018 йилнинг баҳорида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид