Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги авиабазада ҳарбий уч нафар хизматдошини отиб ташлади
Эронлик ҳарбий Теҳрон вилояти жанубидаги ҳарбий авиабазадаги бирга хизмат қилувчи хизматдошларини ўққа тутди. Бунинг оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Бу ҳақда Кахрезак шаҳри кенгаши раҳбарига иқтибос келтирган ҳолда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотига кўра, отишма Кахрезак шаҳрида юз берган. Ҳалок бўлганлардан бири зобит, қолганлари оддий аскарлар бўлганлар. Ҳарбийлар жавоб ўти очиб, ҳужум қилган ҳарбийни бартараф этишган.
Барча яраланганлар шаҳарнинг жанубидаги ҳарбий-ҳаво кучлари госпиталига етказилганлар.
Ҳарбийнинг ҳужуми сабаблари ва воқеа тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026