Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямандаги жанглар оқибатида йил бошидан 201 бола ҳалок бўлди
Фото: aa.com.tr
2017 йил бошидан Ямандаги қуролли тўқнашувлар оқибатида 201 бола ҳалок бўлди, деб маълум қилди ЮНИСЕФнинг Ямандаги вакили Мериткселл Релано.
Унинг айтишича, ҳалок бўлган болалардан 152 нафарини ўғил болалар ташкил қилади.
Бундан ташқари, давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 347 бола (234 ўғил бола ва 113 қиз бола) ногирон бўлиб қолган.
4 августнинг ўзида Сада шаҳрига ҳужум оқибатида 6 бола ҳалок бўлган.
БМТнинг Ямандаги гуманитар ёрдам координатори Жейми Макголдрикнинг маълум қилишича, Сада вилоятининг бомбардимон қилиниши оқибатида 12 фуқаро ҳалок бўлган, 10 киши яраланган.
Яманда 2014 йилдан бери "Ансоруллоҳ" шиа ҳаракати исёнчилари ва ҳокимиятдан ағдарилган президент Али Абдуллоҳ Салоҳ тарафдорлари ва амалдаги президент Абдураббо Мансур Ҳодий томон ҳукумат қўшинлари ўртасида қуролли ихтилоф давом этиб келмоқда. Исёнчи ҳусийлар мамлакатнинг кўплаб ҳудудлари, жумладан пойтахт Сано устидан назоратни қўлларида ушлаб турибдилар.
Мавзуга оид
14:26 / 03.02.2026
Қуролли тўқнашувларда иштирокни тарғиб қилувчи маҳсулотлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:40 / 11.09.2025