Видео: Муҳожирлар Испаниянинг анклав ҳудудига қараб югуришмоқда
Душанба куни саҳарда Саҳрои-Кабир атрофидаги кўплаб муҳожирлар Марокашдан Испанияга қараб югура бошлади. Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълумотига кўра, уларнинг манзили Испаниянинг анклав ҳудуди Сеута шаҳри бўлган.
Африкалик мигрантлар тез-тез Испания қироллигининг шимолий Африкадаги икки анклав - Сеута ва Мелилла ҳудудларига «ҳужум» қилиб туришади. Бунинг учун улар 6 м баландликдаги тўсиқ ва симтикондан ўтиши лозим бўлади. Қизил хоч жамияти тарқатган маълумотга кўра, 186 нафар муҳожир йўлда тўхтатиб қолинган, улардан 4 нафари шифохонага ётқизилган.
Муҳожирлар бу билан Европанинг бошқа мамлакатларига етиб олишни кўзлайди. Бундай «шоввозлар» орасида Ливия-Италия йўналишидан фойдаланувчилар кўпчиликни ташкил этади. Жорий йилнинг ўзида жами 7400 нафар киши шундай «юриш»ни амалга оширган.
Мавзуга оид
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024
Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
21:44 / 12.11.2024