Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда амалдорларга иқлим ўзгаришини иқлим ўзгариши деб аташ тақиқланди
Фото: Reuters
АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалдорларига иш ҳужжатлари ва расмий ёзишмаларда “иқлим ўзгариши” иборасини қўллаш тақиқланди. Бу ҳақда The Guardian вазирлик ва табиий ресурсларни асраш хизмати ўртасидаги электрон ёзишмага асосан хабар бермоқда.
Шу тариқа, “иқлим ўзгариши”нинг ўрнига “экстремал об-ҳаво шароити” деб, “иқлим ўзгаришига мослашиш”нинг ўрнига “экстремал об-ҳаво шароитларига чидамлилик”ни, “буғ газларини чиқариб ташлашни камайтириш” ўрнига эса – “тупроқнинг табиий қисмини кўпайтириш” деб ёзиш керак экан.
Ёзишмада вазирликнинг кўплаб ходимлари талаблардан ташвишда эканликлари ва уларга сўзлар ҳамда ибораларнинг аниқ рўйхатини юборишни сўрашган. Баъзилар эса бундай ҳолатдан норозилик ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Трамп АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида маълум қилди. У келишувнинг молиявий ва иқтисодий талабларини қоралаб чиқди. Бироқ, Трампнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Париж келишувига қайта кириш бўйича музокараларни бошлаши мумкин. Бунинг учун АҚШга қулай бўлган шартлар талаб этилади.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026