Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония КХДРнинг атом дастурида тараққий этганини тан олди
Фото: Reuters
Шимолий Корея ўз атом дастурини ривожлантиришда тараққиётга эришди. Унинг 5 та ядро синовлари натижасидан келиб чиққан ҳолда шундай хулоса қилиш мумкин. Япониянинг мудофаа бўйича 2017 йилги "Оқ китоби"да шу ҳақда сўз боради.
"Ядро қуролининг бешта синовини ҳисобга олиб, хулоса қилиш мумкинки, КХДР ядро дастури сезиларли тараққиётга эришди", — дейилади ҳужжатда. Шимолий Корея, таҳлил муаллифларига кўра, ўз ракеталарига ўрнатиш учун кичик ўлчамдаги жанговар ядро каллакларини ишлаб чиқишга эришган бўлиши ҳам мумкин.
Япония мудофаа вазирлиги ўтган йилги "Оқ китоб"дан фарқли равишда бу сафар ядро дастури ривожини тахмин эмас, амалга ошган далил сифатида қайд этган. Бундан ташқари, Шимолий Корея мавзуси уч саҳифа кўпроқ ёритилган.
Япония ҳукуматига кўра, КХДРнинг навбатдаги ракета синовлари баллистик ракеталар парвоз масофасини узайтириш, уларнинг аниқлиги ва бошқарувчанлигини оширишга йўналтирилади. Шунингдек, турли учириш қурилмалари, хусусан, ўзиюрар ва сувости кемалари ҳамда турли учиш траекторияларига қаратилади.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025