Жаҳон | 07:54 / 08.08.2017
7195
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ироқлик ҳарбийлар Брюсселдаги терактлар ташкилотчисини қатл этдилар

2016 йил 22 мартда Брюсселда амалга оширилган терактлар ташкилотчиларидан бири Тарик Жадаун ўлдирилди. Бельгиянинг RTL-TVI телеканалининг тахминича, жангарини ироқлик ҳарбийлар қатл этганлар.

Террорчи Мўсул учун жанглар вақтида асирга олинган.

"Жангарининг ўлгани ҳақида турли гуруҳлар аъзолари орасидаги дешифрланган ёзишмадан маълум бўлди", деб айтилган хабарда. Бироқ жангари қатл этилганининг расмий тасдиғи олинмаган.

2016 йил 22 март куни Брюсселнинг Завентем аэропорти ва "Маальбек" метро станциясида портлашлар содир этилган. Терактлар оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлганди, 250 дан кўпроқ одам жароҳатланганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид