Жаҳон | 15:10 / 08.08.2017
11959
1 дақиқада ўқилади

Рейтинг: Муҳожирлар яшаши учун энг қулай мамлакатлар

Швеция муҳожирлар яшаши учун энг қулай мамлакат дея тан олинди. U.S. News & World Report томонидан ҳар йили ўтказилувчи тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда. Бу ҳақида ташкилот сайтида маълум қилинди.

Рейтингнинг икккинчи ва учинчи ўринларидан Канада ҳамда Швейцария мамлакатлари ўрин олди. Манбага кўра, рейтинг турли мамлакатлардаги иқтисодий вазият, шунингдек муҳожирлар интеграцияси имкониятларининг жозибадорлигига баҳо берган 21 минг респондентни сўроқ қилиш асносида тузилган.

"Скандинавия мамлакатлари — Швеция, Норвегия, Финляндия ва Дания илк ўн ўриндан тўрттасини банд қилган, бу асосан уларнинг иқтисодиёти ва даромадлар тенглиги сиёсати билан шартланади", - дейилади мақолада.

Илк ўнталикка шунингдек Австралия, Германия, АҚШ ва Нидерландия мамлакатлари киритилди.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид