Ўзбекистон | 17:45 / 08.08.2017
47100
1 дақиқада ўқилади

ЎзЛиДеП етакчиси туман ҳокимига айланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижро қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев ўз аризасига кўра партия лидерлигидан кетган.

«Кун» манбаси маълумот беришича, халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида у Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманига раҳбар этиб тайинланган.

Шу вақтгача туманга Шуҳратбек Қамчиев ҳокимлик қилаётганди.

Содиқжон Турдиев Республика фермерлар кенгаши раҳбарлигидан ҳам кетган. Бироз аввалроқ, Ўзбекистон фермерлари Кенгашига Баҳодир Юсупов янги раҳбар бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда сиёсий партиялар иштирокидаги видеоселекторда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДепни кескин танқид қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид