Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилмоқда
Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан паспорт-виза қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ишларини ташкиллаштириш бўйича ўтказилаётган тадбирга ички ишлар органлари ходимлари билан бирга жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, кўча ва уй бошқарувчилари ҳам жалб этилди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида, тезкор-криминоген вазият чуқур таҳлил қилиниб, шаҳар-туманлардаги 868 та маҳаллалар тоифаларга ажратилди. Текширувлар дастлаб тезкор-криминоген вазияти оғир маҳаллаларда ўтказилди.
Ҳозирги кунда кўп қаватли уйлар, ертўла ва чордоқлар, ҳовли уйлари, ташкилот ва корхоналар, меҳмонхоналар, ётоқхоналар, таълим муассасалари, кафе-бар ва ресторанлар, савдо ва бошқа хизмат кўрсатувчи объектлар, ўта муҳим тоифаланган объектлар хавфсизлик юзасидан текшириб чиқилди. Ўтказилган текширувлар давомида 4 минг 52 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.
Шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида профилактик ҳисобида турган маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслардан 30 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди. Жиноят содир этиб тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 22 нафар шахслар ушланди.
Тадбир давомида аҳоли билан хавфсизлик юзасидан 1744 маротаба учрашувлар ўтказилди. Амалга оширилган ишлар ва профилактик-огоҳлантирув масалалар бўйича оммавий ахборот воситалари орқали 56 маротаба чиқишлар қилинди.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026