11:39 / 10.08.2017
5691

Андижонда “Матиз”дан 1,5 млн сўмлик уяли телефонни ўмариб кетган шахс ушланди

Шу йилнинг 6 август куни соат 09.30ларда, Андижон шаҳрининг Бўтақора йўли кўчасида, номаълум шахслар Х.А.га тегишли «Matiz» русумли автомашина очиқ қолгандан фойдаланиб, машина салонида бўлган 1500000 сўмлик «Samsung Gallaxy A5» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлар. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Тезкор ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида, мазкур ўғриликни содир этган Андижон шаҳрининг Майбоғча кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган К.Д. ва Жалақудуқ шаҳрининг Бойчеки кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Х.С.лар қўлга олинди. Улар билан ўтказилган суриштирув давомида, шу куннинг ўзида яна иккита «Matiz» русумли автомашинадан «Samsung Gallaxy J5»  ва «Samsung Gallaxy А1» русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаганликлари аниқланиб, улардан ашёвий далил сифатида уяли телефон аппаратлари олинди.

Ҳозирги кунда К.Д. ва Х.С.ларни бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Top