Audi Q3 янги авлод автомобили синовдан ўтказилмоқда
Audi компанияси янги авлод Q3 кроссовери синовларига киришди. Фотоайғоқчилар илк марта автомобилни синов вақтида суратга олишга муваффақ бўлишди. Янги автомобиль суратлари Auto Express нашрида чоп этилди. Манбага кўра, кроссовер тақдимоти 2018 йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Суратларга кўра, келгуси авлод Q3 автомобили янги A8 мотивлари бўйича ишланади. Кроссовер MQB платформасида қурилади. Автомобиль аввалгисига нисбатан енгилроқ ва каттароқдир. Машинанинг ғилдирак базаси 50 миллиметрга катталашган.
Янги автомобилнинг техник хусусиятлари ҳозирча номаълум. Норасмий маълумотларга кўра, машинанинг мотор гаммасига 1,5 ва 2 литрли бензин моторлари киради. Агрегатлар кучи 148-218 от кучига тенг. Кроссовернинг спорт модификацияси 394-кучли двигатель билан таъминланади.
Кейинроқ кроссовер гибрид модификацияга ҳам эга бўлади. Қудратли тузилма таркибига TFSI 1,4 литрли бензин двигатели ва электр мотор киради. Шунингдек Audi Q3'нинг тўлиқ электр версияси пайдо бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
11:17 / 13.07.2023
7,3 минг доллардан бошланадиган нарх — Hyundai Exter кроссовери тақдим этилди
14:05 / 10.06.2023
Жиззахда севган қизининг уятли расмларини интернетда тарқатиш билан қўрқитган йигит қўлга олинди
21:31 / 23.09.2021