Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда кучли зилзила юз берди
Филиппиннинг Лусон ороли яқинида 6,6 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Таъкидланишича, ер ости силкинишлари мамлакат пойтахти Манилада ҳам сезилган, шаҳардаги офислар ҳамда мактабларда эвакуация ишлари олиб борилди.
АҚШ Геология хизматининг хабар беришича, зилзила кучи 6,2 магнитудани ташкил қилган. У Тошкент вақти билан соат 8:28да юз берган.
Ер силкиниши ўчоғи 168 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда. Эҳтимолий қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар ҳозирча йўқ.
Аввалроқ Хитойдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026