Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний суд қарорига муносабат билдирди
Фото: EPA
Коррупцияга қарши кураш фонди (КҚКФ) раҳбари, мухолифат Алексей Навальний Москва шаҳар судининг қарорига жавобан фонднинг бош вазир Дмитрий Медведев ҳақидаги фильмини ижтимоий тармоқларда тарқатишга чақирди. Бу ҳақида унинг Twitter саҳифасида маълум қилинди.
Адвокат Иван Ждановнинг сўзларига кўра, Алексей Навальний роликни интернетдан ўчирмайди, шунингдек уни "кесиш" нияти ҳам йўқ.
"Суд қароридан қатъи назар, фильм тўлиқ ё қисман ўчирилмайди", - деди адвокат ва ҳимояланувчи томон суд қарори устидан Москва шаҳар суди президиуми ва Олий судга мурожаат қилишини қўшимча қилди.
Бундан аввал Москва шаҳар суди мухолифат Алексей Навальнийнинг аппеляциясини инкор қилиб, ишбилармон Алишер Усмоновнинг ғалабасини тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Суд "У сизга Димон эмас" тергов-фильмидан Усмоновга тегишли фрагментларини ўчириш тўғрисида қарор чиқарган.
Мавзуга оид
18:18 / 18.12.2025
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди
19:46 / 17.12.2025
Қаловини топса, қор ҳам ёнади: безорилиги учун 8 йилга қамалган Акмал Шукуровни апелляция суди озодликка чиқариб юборди
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
11:05 / 12.12.2025