Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахсий штамплар бекор қилинди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (2017 йил 1 август) билан Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Илгари жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун шахсий штапмлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эдилар. ИФО туширилган шахсий штампни тайёрлаш учун рухсатнома олиш зарур эди. Бунинг учун ички ишлар органларига ариза топшириб, штамп эскизининг шахсий имзоси билан тасдиқланган 2 нусхасини илова қилиш зарур эди.
Киритилган тузатишлар натижасида мазкур тартиб ўз кучини йўқотди. Шу тариқа, шахсий штамплар бошқа тайёрланмайди.
Бундан ташқари, муҳр ва штампларни тайёрлаш тартиби аниқлаштирилади. Қуйидагилар аниқлаштирилди:
• Адлия вазирлиги, ИИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, МБда давлат рўйхатидан (аккредитациядан) ўтказилган ёхуд Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган юридик шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналарига уларни ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси беради;
• Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга қўйилган) алоҳида бўлинмаларга – Қорақалпоғистон ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ ва вилоятлар ИИБнинг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси беради.
Мавзуга оид
09:21 / 23.12.2025
Ишончли бошқарувчилар активларини баҳолаш ҳар чоракда амалга оширилади
16:23 / 18.12.2025
Чекка ҳудудларда нотариус топиш осонлашади: суҳбат асосида тайинлаш жорий этилади
11:42 / 11.12.2025
Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилади
10:04 / 10.12.2025