Фан-техника | 12:09 / 11.08.2017
5814
1 дақиқада ўқилади
Snapchat эгасининг 2-чоракдаги зарари тўрт баробарга ошди
2017 йилнинг иккинчи чорагида Snap компаниясининг соф зарари ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 3,8 баробарга ошиб, 443,09 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда компаниянинг ўзи хабар берди.
Аниқлик киритилишича, шу билан бирга, даромад 1,5 баробарга ошиб, 181,6 млн долларга етган.
Иккинчи чоракда кундузги фаол фойдаланувчилар сони 173 миллионни ташкил этди. 2016 йилнинг иккинчи чорагида бу кўрсаткич 143 миллион ва 2017 йилнинг биринчи чорагида 166 миллионга етганди.
Аввалроқ ОАВ Google Snap тармоғини харид қилиш учун 30 млрд доллар таклиф этгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:04 / 15.11.2024
РФда «чет эл агентлари»нинг айрим даромадлардан фойдаланиши қийинлашади
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
23:06 / 30.10.2024
Reddit ижтимоий тармоғи 20 йил ичида биринчи марта фойда кўрди
13:30 / 12.10.2024