Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таъсис йиғилиши Мадурони Венесуэла президенти сифатида тасдиқлади
Венесуэла таъсис йиғилиши Николас Мадурони мамлакат президенти сифатида тасдиқлади, деб хабар бермоқда Infobae.
Таъкидланишича, янги сиёсий институт қарорни бир овоздан қабул қилган. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси таъсис йиғилишига қарор қабул қилинишидан бир неча соат аввал киритилди.
Мадуро “Венесуэла конституциявий президенти, давлат раҳбари ва ҳукумати, миллий боливариан қуролли кучлар бош қўмондони” сифатида тасдиқланди.
Ҳужжатда таъкидланишича, давлат раҳбари Венесуэлада “айни дамда рўй бераётган демократик жараён гарови” ҳисобланади.
Кўрсатилишича, Мадуро 10 август куни таъсис йиғилиши сессиясида илк бора иштирок этди.
Таъсис йиғилиши унга мамлакатдаги давлат ҳокимиятининг барча органларини назорат қилишга имкон берувчи фармонни қабул қилди. Венесуэла мухолифат парламенти фармонга қарши чиққан.
Мавзуга оид
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026