Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда ҳукумат аскарлари ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувда 17 киши ҳалок бўлди
Яман ҳукумут кучлари билан исёнчи ҳусийлар ўртасидаги қуролли тўқнашувда камида 17 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, шимолий Жауф вилоятида юз берган жангларда 7 нафар ҳарбий хизматчи ва 10 нафар исёнчи ҳалок бўлган. Яна 4 аскар яралангани хабар қилинмоқда.
"Ҳарбий хизматчилар исёнчилар ҳужумини қайтаришга эришган", — деган маълумотни тақдим этган манба. У, шунингдек, ҳужум қилганлар бир нечта ҳарбий транспорт воситаларига зарар етказганини билдирган.
2014 йилдан буён Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи шиа ҳусийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:40 / 11.09.2025
Исроил Сано шаҳрига зарба берди: 35 киши ҳалок бўлди
15:23 / 31.08.2025