Жамият | 19:10 / 12.08.2017
4062
1 дақиқада ўқилади

Польшада кучли бўрон сабабли 4 киши ҳалок бўлди

11 августдан 12 августга ўтар кечаси Польша ҳукумат хавфсизлик маркази мамлакатда кучли бўрон сабабли 4 киши ҳалок бўлгани, 36 киши жароҳат олганини маълум қилган.

Марказ матбуот котиби Божена Высоцкаянинг айтишича, энг мураккаб вазият Поморье воеводалигида юзага келган. Айнан шу ерда табиий фожиа қурбонлари яшашган.

Маълум қилинишича, кучли шамол ва синган дарахтлар электр узатиш линиялари ва трансформатор подстанцияларига шикаст етказган. Кўплаб аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолган. 

Об-ҳаво мутахассислари Польшада бўрон давом этишидан огоҳлантиришмоқда. Бир неча воеводаликлар бу ҳақда огоҳлантиришлар олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид