Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилга бориб йўловчи ташувчи самолётлар учувчисиз бошқарилиши мумкин
Фото: РИА "Новости"
2025 йилга бориб йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи самолётлар ҳайдовчисиз парвоз қилиши мумкин. "Коммерсант" нашрига кўра, соҳа вакиллари шундай хулосага келишган.
2025 йилда масофадан бошқарилувчи лайнерлар пайдо бўлади, бу ташувчи-компанияларга йилига 35 миллиард доллар тежаш имконини беради. Биринчи навбатда учувчилар маошига йўналтирилувчи харажатлар сезиларли равишда қисқаради.
Умуман олганда, йўловчилар учун ҳам маълум маънода қулайлик туғилади, зеро парвознинг автоматлашуви чипталар нархининг 10 фоизга арзонлашишига олиб келади. Тўлиқ автопилот технологияси устида Boeing каби гигант ишламоқда. Компания учувчининг ўрнига сунъий интеллект қарор қабул қилувчи дастурий таъминот ишлаб чиқаради.
Бироқ йўловчилар ҳозирча бундай салоҳиятдан хавфсирашмоқда, сўроқ қилинганларнинг 54 фоизи учувчисиз лайнерда парвоз қилмасликларини таъкидлашган, ҳатто чипталар нархининг пасайиши ҳам вазиятни қутқармайди. Кабинадаги учувчининг ўрнини ҳеч ким боса олмайди деб ҳисобловчи баъзи экспертлар ҳам бунга салбий муносабат билдиришган.
Мавзуга оид
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026
Японлар дунёдаги энг хунук деб таърифланаётган самолётни қурди
10:33 / 28.02.2026