Жаҳон | 23:24 / 13.08.2017
17818
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Британия қироличасининг тахтни топширишига тайёргарлик бошланди

Фото: Getty

Буюк Британиянинг ҳукмрон доираларида тахтнинг уни ярим асрдан кўпроқ эгаллаб келган қиролича Елизавета II’дан 69 ёшли ўғли шаҳзода Чарльзга топширилиши бўйича ҳужжатлар тайёрлаш бошланди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг қиролича оиласидаги манбалари маълумотларига кўра, қиролича тахтдан воз кечишга тайёрлигини билдирган, бироқ буни фақат 4 йилдан кейингина, 95 ёшга тўлганда амалга оширмоқчилигини айтган. Унгача у қиролликни мустақил равишда бошқариш учун куч ва ўзига ишончни ҳис қилмоқда.

“Олия ҳазратлари ўзларининг ёшларини эътиборга олиб, вақти-соати келганда тахтни топшириш муаммосиз ўтишига ишончи комил бўлишни истайди”, деб айтган манбалардан бири.

Елизавета II тахтга 1953 йилда ўтирган. Айни вақтда у Европанинг энг узоқ ҳукмронлик қилаётган монархи ҳисобланади. Унинг тўнғич ўғли Чарльз жорий йилда 69 ёшга киради ва у мамлакатни бошқаришда иштирок этмаган. 

Мавзуга оид