Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саломатлигингиз ҳолатидан ҳикоя қилувчи икки рақам
Annals of Internal Medicine томонидан ўтказилган янги тадқиқотлар инсон танаси массаси индекси пациент саломатлигининг ҳаққоний ҳолатини акс эттиришини аниқлашди. Танадаги ёғ қатламларнинг кўп миқдорда бўлиши эса ҳалокатли хатар келтириб чиқариши мумкин экан, деб ёзмоқда Trendymen.
Инсон бели ўлчамининг тосига нисбати абдоминал семизликнинг энг яхши кўрсаткичи ҳисобланади, чунки зарарли висцерал ёғлар ички органларимиз атрофига тўплана бошлайди. British Journal of Radiology’да эълон қилинган олдинги тадқиқотларга кўра, висцерал ёғлар диабет, юқори қон босими, юрак касалликлари ва саратон каби муаммоларни келтириб чиқарувчи маълум бир гормонларга йўл очади.
Организмингиз саломатлиги қай даражада эканлигини билмоқчимисиз? Шунчаки рулеткани олиб, белингиз ва тосингиз ўлчамини аниқланг. Биринчи сонни иккинчисига бўлинг. 0,9 ва ундан кўп чиқдими? Демак сизда муаммо бор.
Мавзуга оид
21:07 / 11.05.2026
Олимлар узоқ умр кўриш генини топиб, умр давомийлигини оширишга муваффақ бўлди
08:53 / 06.05.2026
Янгиликка интилинг – мутахассислар узоқ умр кўриш сирларини айтди
22:09 / 03.05.2026
Вазн ташлашнинг калити — таомни завқ билан ейишда
21:42 / 28.04.2026