Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги десант операцияси видеосини намойиш қилди
Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги ал-Кдер аҳоли пунктининг ИШИД террорчиларидан озод этилиши кадрларини намойиш қилди.
Кадрларда Россия вертолётларининг Сурия реактив артиллерияси ўт очишини тўғрилаб туриши ва ўзи ҳам жангарилар позицияси ва техникасини ўққа тутаётганини кўриш мумкин.
Операция 12 августга ўтар кечаси Раққа вилоятида, Дайр аз-Зўр шаҳридан 120 км узоқликда бўлиб ўтган. Суриялик десантлар генерал Сухал Ҳасан бошчилигида жангариларнинг штаби ва омборхоналарини, 2 та танк ва 3 та зирҳли техникасини йўқ қилишган.
Мудофаа вазирлигида таъкидланишича, “тактик десантнинг ҳаракати ва ИШИД жангариларига берилган зарбалар самарадорлиги ҳукумат ҳарбийларига Ал-Кдерни йўқотишларсиз қўлга киритишга имкон берган”. Ушбу ҳарбий операция натижасида ҳукумат назоратига 60 кв км ҳудуд, 3 та аҳоли пункти ва 2 та нефть кони ўтган.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025