Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов: «Қирғизистонда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказишни таклиф қиламан»
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда сўз олган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий қардошлик муносабатлари, урф-одат ва анъаналари ўхшашлиги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди, деб хабар беради Uzbekistan24.uz.
“Кейинги пайтларда икки давлат ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Давлат раҳбарларининг мулоқотлари, ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасида делегациялар алмашинуви амалга оширилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия мажлиси сўнгги марта 2009 йилда ўтказилган эди. Бу мулоқот эса орадаги бўшлиқни тўлдириш учун қулай имкониятдир. Икки давлат кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини йил сайин ортишидан икки томон ҳам манфаатдор.
Маданий-гуманитар йўналишда хозирча бироз оқсаш кўзга ташлангандек. Ўзбекистон томони бу соҳани ривожлантириш учун бор куч-ғайратини сарфлашга тайёр. Бу йил Қирғизистонда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказишни таклиф қиламан, 2018 йилда эса Қирғизистон маданият кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтса. Шунингдек, кинематография соҳасида ҳам ўзаро алмашинувни кўриб чиқиш лозим”, - деган Арипов.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026