20:05 / 16.08.2017
5258

Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди

Фото: rbc.ua

Филиппинда оғуфурушларга қарши ўтказилаётган рейдлар давомида ўлдирилганлар сони 32 нафарга етди, яна 107 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN Philippines телеканали хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар давомида 230 грамм метамфетамин моддаси, 765 грамм марихуана ҳамда граната ва ўқотар қуроллар қўлга киритилган. Рейдлар бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг 13 та шаҳрида олиб борилган.

Филиппин президенти Родриго Дутерте ўзининг ҳар йилги мурожаатида халқаро ташкилотлар томондан танқидга учрашига қарамасдан, гиёҳвандфурушликка қарши курашда ортга чекинмаслигини айтган.

2016 йил май ойида ҳокимият тепасига Дутерте келгандан кейин мамлакатда гиёҳвандфурушлик билан боғланган 6 мингдан кўпроқ одам ўлдирилган. Дунё ҳамжамияти Филиппиндаги гиёҳвандфурушликка қарши кураш усулларини танқид қилиб келади.

Top