Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 2017 йил 1-чораги якунларига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 маротабага ошган. Бу ҳақда икки томонлама ҳамкорлик, чегараларни делимитация ва демаркациялаш бўйича ҳуқуматлараро комиссия йиғилишида Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков маълум қилди.
Унинг айтишича, Қирғизистон Ўзбекистондан минерал ресурслар, пахта хом ашёси, автомобиллар, тиббиёт буюмлари ва дори-дармонллар импорт қилишга тайёр. “Ўз навбатида Қирғизистон озиқ-овқат ва қайта ишловчи саноат, гўшт-сут, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарларни экспорт қилишга тайёр”, деб айтган Жээнбеков.
Жээнбековнинг айтишича, савдо-иқтисодий режаларни амалга ошириш учун мавжуд тўсиқлар ва чекловларни олиш бўйича фаол ишлар зарур. Бош вазирнинг таъкидлашича, Қирғизистоннинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл алоқаси, сайёҳликни ривожлантиришдан манфаатдор.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026