Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш ТИВ раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи қолдирилди
Ўзаро келишувга кўра Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегациянинг 2017 йил 18 августга белгиланган Ўзбекистонга ташрифи кейинроқ муддатга қолдирилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича “ташрифнинг аниқ санаси дипломатик каналлар орқали аниқланади”.
Аввалроқ 18 август куни Ўзбекистонга Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегация ташриф буюриши хабар берилганди. Бангладеш делегациясининг беш кунлик ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилганди.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
13:18 / 01.12.2025