Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
Фото: AP
НАТО шаҳар жойларда ҳарбий амалиётларни олиб бориш стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар берди RT альянс Бош штаби ҳужжатига асосан.
Ҳужжатда таъкидланишича, айни дамда НАТО кучлари «аҳоли зич бўлган шаҳарларда» амалиётларни самарали ўтказиш учун «етарли даражада ташкиллаштирилмаган, таълим олмаган ва жиҳозланмаган».
НАТОдан қайд этилишича, ҳозирнинг ўзида тахминан 5 млрд киши шаҳарларда яшайди, шу сабабдан альянс янги чақириқлар ва бўлажак ихтилофларга тайёрланишни режалаштирмоқда.
«Глобал демографик тенденцияларга асосланган тадқиқотларнинг кўрсатишича, кўплаб қуролли можаролар айнан шаҳарларда олиб борилади», - дейилади ҳужжатда.
Концепция 2018 йилнинг февраль ва март ойларида тажрибавий тарзда текширилади, ўша йилнинг ноябрида эса ишлаб чиқилган ҳужжат якуний тасдиқланиши лозим.
Аввалроқ АҚШ 2018 йилда НАТО доирасида 11 та йирик машғулот ўтказиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:58 / 10.02.2026
Европа давлатлари НАТО бошқарувида кўпроқ рол ўйнашга келишиб олди
10:30 / 07.02.2026
Германияда Россиянинг НАТО ҳудудига бостириб кириши сценарийcи моделлаштирилди
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
10:06 / 27.01.2026