22:00 / 18.08.2017
3787

Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ делегациялари маслаҳатлашувлар ўтказди

17-18 август кунлари Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги Ўзбекистон-Беларусь вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Беларусь Республикаси ТИВ делегациясига Шартномавий-ҳуқуқий бош бошқарма бошлиғи Андрей Метелица бошчилик қилди.

Учрашувда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси инвентаризация қилинди ҳамда икки давлат ўртасида имзоланган халқаро шартномаларнинг ягона тартиби келишиб олинди.

Музокаралар чоғида томонлар кўриб чиқаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари бўйича фикр алмашилди ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Top