Жаҳон | 00:40 / 19.08.2017
9383
1 дақиқада ўқилади

Барселонада “Европанинг исломлашуви”га қарши намойиш тарқатиб юборилди

Фото: AFP 2017 / Javier Soriano

Барселона полицияси 14 киши ҳалок бўлган терактлардан кейин миллатчилар ташкил этган “Европанинг исломлашувига қарши” қаратилган намойишни тарқатиб юборди. 

Акция 17 августда фургон ҳайдовчиси одамларни босиб кетган Рамбла кўчасида бўлиб ўтган. El Pais нашрининг маълум қилишича, миллатчилар плакатларида “Европани исломлаштиришни бас қилинг”, “Испания мусулмонча эмас, насроний” деган ёзувлар бўлган.

Яна бир акция антифашистлар томонидан уюштирилган. Унинг иштирокчилари “Полициясиз сиз ҳеч кимсиз”, “Фашистлар, бизнинг туманлардан йўқолинг” ва “Биз қўрқмаймиз” деган шиорларни ҳайқиришган.

Икки акция иштирокчилари орасида гоҳ-гоҳида тўқнашувлар юз бериб турган. Полициячилар тўқнашувлар содир бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилганлар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид