Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
Фото: CC BY 2.0 / ResoluteSupportMedia / A Camp Shaheen Visit
Афғонистон кучлари бир кун ичида 115 нафар жангари йўқ қилинди, яна 105 нафари жароҳатланди, деб хабар берди Афғонистон мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Синьхуа” ахборот агентлиги.
“Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари кеча мамлакатнинг 34 вилоятидан 13 тасида 20 та тозалаш операцияси, 22 та махсус операция ва 2та кечки рейд ўтказдилар. Натижада 115 жангари йўқ қилинган, 105 таси жароҳатланган ва яна 3 таси ҳибсга олинган”, деб агентлик мудофаа вазирлиги баёнотини келтириб ўтди.
Маълум қилинишича, афғонистон кучлари 3та транспорт воситаси, 16 та мотоцикл ва 5 та бункерни йўқ қилганлар ҳамда қурол ва ўқ-дори захираларини мусодара қилганлар.
Таъкидланишича, 19 август куни жангарилар Қундуз вилоятидаги электр таъминот линияси минораларидан бирини портлатишган. Ушбу линия орқали Афғонистондан Тожикистонга электр энергия импорти таъминланган.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026