Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда автомобиль ҳайдовчиси бир гуруҳ кишиларга қасддан ҳужум уюштирди
Бельгияда автомобиль ҳайдовчиси зиёфат қатнашчиларига қасддан ҳужум уюштирди. Уларнинг 4 нафари турли жароҳатлар олди, бир кишининг аҳволи оғир. Belga агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Воқеа якшанба кунга ўтар кечаси, тахминан соат 3:30 атрофида Люксембург провинциясидаги Ассенуа шаҳрида рўй берди.
Агентликнинг прокуратура вакилига асосланиб хабар беришича, уч киши бўлган автомобиль одамлар устига бостириб борган.
Гувоҳларнинг тезкор хатти-ҳаракатлари натижасида ҳужум уюштирган шахслар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан бир соат ичида қўлга олинган.
Прокуратура ходимининг сўзларига кўра, воқеа теракт сифатида қайд этилмаган.