Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CBS: Трамп Афғонистонга 4 минг ҳарбий юборилишини эълон қилади
АҚШ президенти Дональд Трамп 21 августда АҚШнинг Афғонистондаги қўшинларининг сони оширилиши ва бу давлатга қўшимча 4 минг ҳарбий юборилишини эълон қилади. Бу ҳақда Трамп маъмуриятидаги ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда CBS телеканали хабар берди.
Манбалар маълумотларига кўра, Трамп АҚШнинг Афғонистондаги ва Жанубий Осиёдаги янги стратегияси ҳақида сўзлайди. Бу стратегия жумладан Покистон ҳукуматини террорчиларга бошпана тақдим қилишдан воз кечишга мажбур қилади. Телеканалнинг маълум қилишича, Оқ уй Покистонни террорчиликни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатига киритиш, бу давлатга ёрдам ҳажмини камайтириш ва уни АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқдошлари рўйхатидан чиқариш имкониятини кўриб чиққан. Шу билан бирга АҚШ маъмурияти Трамп мурожаат билан чиққунча режалар ўзгариши мумкинлигини истисно қилмаган.
Пентагон матбуот-хизматида телеканалнинг бу маълумотига изоҳ берилмади ва президентнинг баёнотини кутиш таклиф қилинди.
20 августда Оқ уй матбуот-котиби Сара Сандерс Трамп 21 августда АҚШнинг Афғонистон ва Жанубий Осиё бўйича янги стратегияси қабул қилиниши ҳақида сўзлашини маълум қилганди.
Трамп 18 августда Кэмп-Дэвид – АҚШ президентларининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказган. Йиғилишда кўтарилган асосий мавзу Жанубий Осиё минтақаси, хусусан Афғонистон бўлган. Маълум қилинишича, Трампга ҳаракатларнинг турли вариантлари, жумладан Афғонистондан барча ҳарбийларнинг тўлиқ олиб чиқилиши, қўшинларни қолдириш, уни бирозга ошириш ёки қисқартириш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026