Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев сешанба куни бош вазир ўринбосари Муҳаммадкали Абдулгазиевни ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар тарқатди.
Бундан аввалроқ Қирғизистон президенти бош вазир Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонини имзолаганди. Жээнбеков президентлик пойгасига киришиши муносабати билан ваколатини топширди. Душанба куни Марказий сайлов комиссияси унга номзодлик гувоҳномасини тақдим этди.
Унгача мамлакатнинг собиқ бош вазири, «Оқ Шумкар» партияси бошлиғи Темир Сариев ва «Республика Ота Юрт» партияси қурултойи парламентдаги мухолифат етакчиси, Қирғизистон собиқ бош вазири Омурбек Бабанов (У Қирғизистоннинг энг бадавлат шахсларидан бири) ҳам сайловда номзод сифатида тасдиқланганди.
Қирғизистон қонунчилигига кўра, ҳукумат раҳбари президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтгач, қисқа муддат ичида сайлов якунига қадар вазифасидан кетиши ёки бутунлай истеъфога чиқиши керак бўлади. Жээнбековнинг истеъфоси бутун ҳукумат истеъфосини англатади.
25 август куни Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) навбатдан ташқари сессиясини ўтказади. Унда янги шакллантирилган ҳукумат таништирилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026
ЕИ Қирғизистонга қарши санкциялар режасини муҳокама қилмоқда
09:13 / 28.01.2026