Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Фото NDTV Gadgets
Xiaomi янги ҳамёнбоп Redmi Note 5A смартфонини тақдим этди. Бу ҳақида 3dnews портали хабар берди.
Икки қурилма ҳам 5,5 дюймли сенсор дисплейга эга. Смартфон уч хил рангдаги металл корпусларда намойиш этилди - тилларанг, пушти ва кумушранг. Бармоқ излари сканери - телефоннинг орқа томонида, дисплей остида эса сенсор бошқарув тугмалари бор.
Redmi Note 5A икки сим карта учун иккита алоҳида ва microSD карта учун бир слотга эга. Аввалги моделларда икки сим карта ёки сим-карта ва microSD карта учун бир гибрид слот бўлган.
Redmi Note 5A'нинг икки хил процессорли вариантлари, шунингдек доимий ҳамда оператив хотирали уч хил вариантлари бор. "Тўнғич" модель 16 мегапиксель фронтал камерага эга бўлган бўлса, "кенажаси" - 13 мегапикселли камера билан таъминланди.
Смартфонлар, комплектига қараб, 2, 3 ёки 4 Гб оператив ва 16, 32 ёки 64 Гб доимий хотирага эга. Аккумулятор сиғими - 3080 мАс.
Redmi Note 5A смартфонлари шу ҳафта охирига қадар сотувга чиқади. Уларнинг нархи модификациясига қараб, 100-180 долларга баҳоланади.
Мавзуга оид
17:00 / 15.12.2025
Xiaomi’дан Янги йил акцияси: 15-31 декабр кунлари Redmi смартфонларига махсус нархлар
00:11 / 14.12.2025
Xiaomi “ChatGPT қотили”ни ишлаб чиқди
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
22:06 / 28.10.2025