23:26 / 23.08.2017
6537

“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда

Фото: REUTERS / Tyrone Siu

23 август куни Ҳонгконгга ёпирилган ва молиявий марказ ҳаётини фалажлаган “Хато” тўфони етказган зиён 4 млрд дан 8 млрд Ҳонгконг долларигача (0,5 млрд дан 1 млрд доллардан кўпроққа) баҳоланмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда. 

23 августда Ҳонгконг обсерваторияси тўфон сабабли 5 йил ичида биринчи марта хавфлиликнинг энг юқори – ўнинчи даражасини эълон қилган. Умуман олганда бу огоҳлантириш 1946 йилдан бери ўн баллик даражанинг 15-маротаба эълон қилинишидир.

Тўфон Ҳонгконг ҳукуматини фонд биржасидаги савдоларни ёпишга мажбур қилган. Бу орада Ҳонгконг халқаро аэропортига эрталабки соат 5дан кечки соат 18.00гача фақатгина битта самолёт келиб қўнган. 300 дан ортиқ рейслар бекор қилинган.

Ҳудуддаги давлат идоралари, мактаблар, ресторанлар ёпиб қўйилган. Сайёҳлик соҳаси ҳам катта зиён кўрган. Ҳонгконгнинг йирик туроператорлари ўнлаб турларни қолдиришларига ёки бекор қилишларига тўғри келган. 

Top